Тошкентда жадидлар портрети чизилган мурал яратилди

Фото: Afisha.uz

Бир гуруҳ истеъдодли дизайнер ва рассомлар “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг янги офиси деворида мурал яратишди. Унда машҳур жадид маърифатпарварлари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий портретлари тасвирланган.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи томонидан монументал деворий сурат яратиш ташаббуси билан жадидчилик ҳаракати намояндаларининг хотирасини абадийлаштириш борасида изчил кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.