Тошкентда жиноий фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган яна 10 киши қўлга олинди

Фото: ГУВД Ташкента

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беряпти.

Қўлга олинганлар,

1. Мирхожаев Мирсолих Миркамолович – (1983 й.т.) 165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик;

2. Шомуродов Лазиз Юнус ўғли – (1995 й.т.) 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик;

3. Самиев Шерзод Латифович – (1980 й.т.) 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик;

4. Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли – (1991 й.т.) 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик;

5. Алиев Азизжон Вали ўғли – (1996 й.т.) 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик;

6. Бобоназаров Равшан Абдурахмон ўғли – (1995 й.т.) 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик.

7. Муминов Беҳруз Холмурод ўғли – (1995 й.т.) 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик;

8. Юлдашев Анвар Бахтиёрович – (1986 й.т.) 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик;

9. Умирзоков Дилшод Бурибаевич – (1988 й.т.) 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик;

10. Усманов Сирожиддин Иномжон ўғли – (1994 й.т.) 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик.

“Юқоридаги шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган”, – дейилади хабарда.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.