Тошкентдаги 30 та йирик корхонага қуёш панелларини Хитой компанияси ўрнатади

Фото: хокимият Ташкента

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Рахманов Хитойнинг CC7 Industries  компанияси президенти Лун Хаян бошчилигидаги делегация билан учрашди. У Лун Хаянга ташриф учун миннатдорлик билдириб, CC7 Industries қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича етакчи эканлигига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Хитойга бўлган сафари давомида гувоҳ бўлганлигини таъкидлаб, бу йўналишда ҳамкорлик қилиш икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини билдирди.

Мазкур келишувдан кўзланган мақсад электр энергиясини тежаш ва пойтахтимиздаги корхоналарда қуёш станцияларини ўрнатишни тезлаштиришдан иборат. Бирламчи ҳисоб-китобларга кўра, корхоналарнинг томидаги 747 минг кв метр майдонга 100 МВт қувватга эга панеллар жойлаштирилади. Ҳозирда компания мутахассислари ушбу объектларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

“Компаниянинг Ўзбекистон ва Тошкент билан ҳамкорлиги биз учун муҳим”, – дейди Лонг Хаян.

Учрашувда ҳамкорликда ишлашга доир ҳужжатли ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Юридик шахслар реестрига кўра, CC7 Industries 2023 йил март ойида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида давлат рўйхатидан ўтган. Устав капитали 10 млрд.сўм, асосий фаолият тури қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Таъсисчиси China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD (СС7) компанияси бўлиб, у ўз навбатида China National Chemical Engineering Co., Ltd компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. Сўнгги тўрт йил давомида СС7 Хитой Савдо вазирлиги томонидан доимий равишда «Double Top 100» хорижий пудратчилар рўйхатига киради. 2019 йилда у янги шартномалар сони ва операцион фойда бўйича мос равишда 6 ва 18-ўринларни эгаллаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.