Тошкентдаги болаларнинг атиги 68 фоизи энг яқин боғчадан 500 м узоқликда яшайди – тадқиқот
Шаҳарнинг бошланғич ва ўрта таълим тизими аҳоли учун қулай ҳудудий шароитга эга. Хусусий мактабларсиз болаларнинг 90% дан ортиғи мактабдан бир километр радиусда яшайди (хусусий муассасалар билан бирга, фойдаланиш имконияти 94%). Буни Commonwealth Partnershi тақдим қилган ҳисоботидан билиш мумкин.
Шаҳардаги барча таълим муассасаларининг кичик қисмини хусусий мактаблар ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрича, улар барча таълим муассасаларининг 3-7 фоизини ташкил этади ҳолос.
Шаҳардаги болалар боғчалари билан боғлиқ вазият мактаб муассасаларига қараганда сезиларли даражада ёмонроқ. Болаларнинг атиги 68 фоизи энг яқин болалар боғчасидан 500 м масофада яшайди.
Хусусий болалар боғчалари барча муассасаларнинг 45% ни ташкил қилади. Шаҳарларда одамлар якка тартибдаги уй-жой сотиб олишнинг айниқса, жиддий муаммосига дуч келмоқда.
Тошкент шаҳридаги таълим соҳаси таълим сифатига салбий таъсир кўрсатувчи қатор муаммоларга дуч келмоқда. Улар орасида:
о малакали кадрлар этишмаслиги;
о эскирган ускуналар, синфларда ўқув материалларининг этишмаслиги;
о ITдан фойдаланишнинг паст даражаси;
о аҳолининг барча қатламлари учун қулайлилик муаммоси;
о мактабларга қўшимча юкламалар.
Шарҳлар