Тошкентдаги собиқ «Тўқимачилар маданият саройи» 35,5 млрд сўмга реконструкция қилинади

Источник: Павел Петухов/Живой журнал

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 35,5 млрд сўмга Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 45 манзили бўйича жойлашган бинони реконструкция қилишга ва унга туташ ҳудудни ободонлаштиришга тендер эълон қилди. Тендерда Discover Invest компанияси ютиб чиқди. Бунга блогер Davletov эътибор қаратади.

Компаниянинг 67% Исроилов Исмоил Эркиновичга тегишли, шунингдек унга Zo’r TV, Kolorpak компанияларида ҳам улушлар тегишли.

Исроиловнинг Whitecity Construction МЧЖ компанияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 43,75 га майдонда Tashkent Pharma Park инновацион-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш билан шуғулланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.