Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча йўловчи поездлари ҳаракатланади
Янги йил байрами муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар беряпти.
25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоезди қўшимча рейсларни амалга оширади:
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 6:59 да — Қаршига етиб бориш соат 10:33 да;
Қаршидан жўнаб кетиш соат 16:44 да — Тошкентга етиб бориш соат 20:20 да.
Шунингдек, 29, 30, 31 декабрь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида ҳам «Афросиёб» электропоезди орқали қўшимча қатновлар бажарилади:
Самарқанддан жўнаб кетиш соат 11:05 да — Тошкентга етиб бориш соат 13:20 да;
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 13:51 да — Самарқандга етиб бориш соат 16:05 да.
Йўловчилар қўшимча маълумотни 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ташқари электрон тарзда ҳам eticket.railway.uz сайтида харид қилишлари мумкин.
Шарҳлар