Тошкентнинг Яшнабод туманида “Авиасозлар” саройининг тўлиқ реконструкцияси бошланди

Источник: хоким Яшнабадского района

Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман хокимликларининг қарорлари асосида “Авиасозлар” саройининг тўлиқ реконструкцияси бошланди. Бу ҳақда туман ҳокими Facebook тармоғида маълум қилди.

«Туманимиз аҳолиси учун мазкур саройни энг янги андозалар асосида қайта тиклаш режалаштирилган», – дейилади хабарда.

Постларга шарҳларда ҳоким сарой фасадидаги “Икар” горельефи ўз жойида қолишини тасдиқлади.

2020 йил февраль ойида бинога Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, уни реконструкция қилишни топширганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.