Тошкентнинг Юнусобод туманида қурувчи фирибгарликда айбланди
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ИИБга 44 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, 2023 йил апрель ойида бир таъмирчи ундан қурилиш ишлари учун аванс пули олгани, бироқ орадан бироз вақт ўтиб ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармай, ғойиб бўлганини маълум қилган.
Пойтахт ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, фирибгар ўз хизматлари учун 142 миллион сўм олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов фирибгар барча пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаганини аниқлаган.
Улашиш:
Шарҳлар