“Россия жамиятида Путиндан норозилик кучаймоқда” – Галлямов

Фото: www.yugopolis.ru

Россия жамиятида мамлакат президенти Владимир Путиндан норозилик кучаймоқда, дейди Путиннинг собиқ спикери Аббос Галлямов.

Галлямовнинг қайд этишича, Россиянинг Авдеевкани эгаллаб олиши “бу норозиликни бостириш” ва Россиядаги сайловлар олдидан “Путиннинг мамлакат ичидаги мавқеини мустаҳкамлаш” учун калит бўлади.

“Агар Авдеевкада ғалаба бўлмаганида, Путин Россия устидан “назоратини кучайтира олмасди”, – деган Галлямов чоршанба куни CNN телеканалига берган интервьюсида.

Бу ҳарбий ютуқ унга “қўшимча қонунийлик” берди ва унинг президентлик кампанияси учун жуда фойдали бўлган.

Россия бўйлаб мухолифатчи Алексей Навальний хотирасига ўтказилган тадбирлар туфайли ҳибсга олинганлар ҳақида хабар берилганидек, Галлямов “бу эртами-кечми нохуш оқибатларга олиб келиши аниқ”, чунки жамиятда норозилик кучайиб бораётгани ва “қайси бир нуқтада бу жуда кучли бўлиши мумкинлигини” ҳам айтган.

Галлямовга кўра, Путин бўлажак сайловлар арафасида Россия жамиятида ҳеч бўлмаганда норозиликни “тузилмаларсиз”, “уюштирилмаган” ва “раҳбарларсиз” қилиш учун барча мухолифат етакчиларидан қутулишга ҳаракат қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.