«Тошшаҳарнур»: Тошкентда кўчани ёритиш тизимидаги чекловлар кундалик электр энергияси сарфини 25% га камайтирди
16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди. Бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмол 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги “Тошшаҳарнур” ташкилотига таянган ҳолда ёзади.
Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди. Таққослаш учун ушбу тежалган электр энергияси республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.
Тошкент шаҳрида умумий ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 25,7 миллион кВт/соатни ташкил этади, кўчаларни ёритиш бу ҳажмнинг 0,4 фоизини ташкил қилади.
Энергетика вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, пойтахтда ёритиш ва иллюминация учун энергия сарфи кўрсатилган 25 фоизга камайиши билан, ойига 843 минг кВт/соатга тежаш мумкин, бу 4,400 мингта хонадоннинг ўртача ойлик истеъмолига тенгдир.
Шарҳлар