«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкентда Исузу автобусларидан фойдаланиш ҳақидаги қарор вақтинчалик эканини билдирди

Источник: instagram.com/samauto.uz

Яқинда Тошкентга 100 дона Исузу автобуслари олиб келинди, улар ҳаракатланиш имконияти чекланган одамларни ташишга яроқсиз бўлгани учун 2018 йилдан буён сотиб олиниши тақиқланган эди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг билдиришича, бу қишда одамлар автобус бекатларида музлаб қолмаслиги учун вақтинчалик ечим. Шаҳарга янги автобуслар келганидан кейин барча Исузу автомобиллари алмаштирилади, деб ёзади Podrobno.uz нашри.

“Давлат раҳбари вазирлик ва идораларга жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқлар берди. Самарқанддан 133 дан ортиқ автобус, жумладан, 100 дона Исузу, 20 дона МАН ва 13 дона САЗ олиб келинди. Исузу автобуслари ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун стандартларга жавоб бермайди. Аммо бу чоралар бугунги кунда муаммони ҳал қилиш учун қабул қилинди. Давлат раҳбари 1000 та янги автобус келишидан аввал шаҳарликлар совуқда ярим соатгача бекатларда қолиб кетмаслиги учун муаммони ҳал қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлади”, — деди «Тошшаҳартрансхизмат» бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев. .

Янги автобуслар келганидан кейин Исузу автобуслари босқичма-босқич 12 метрли қулай автобусларга алмаштирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.