Тошкентда фуқаролар жазони ўтаётган маҳбусни 1000 доллар эвазига бошқа колонияга ўтказмоқчи бўлди

Фото: Кадр из видео

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ИИВ ходимлари Ички хавфсизлик бош бошқармаси Жазоларни ижро этиш бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Қайд этилишича, муқаддам судланган 1976 йилда туғилган икки нафар фуқаро Букин туманидаги 43-сонли колония-посёлада жазони ўтаётган шахсни Охангарон ёки Олмалиқ шаҳарларидаги колония-посёлкалардан бирига ўтказишга ваъда берган. Улар ушбу жиноятни юқорида қайд этилган колонияда жазо ўтаётган таниши ёрдамида амалга оширишни режалаштирган.

«Жиноятчилар 1000 АҚШ долларини олаётган пайтда фуқаролар қўлга олинди», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (Фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.