БМТ экспертлари: Россия Харьковга зарба бериш учун Шимолий Корея ракетасидан фойдаланган

Фото: РИА Новости

БМТ экспертлари Россия Харьковни Шимолий Корея ракетаси билан урганини тасдиқлади. Бу ҳақда Медуза хабар бермоқда.

Мутахассислар томонидан тайёрланган 32 саҳифалик ҳисоботда Хвасон-11 серияли баллистик ракета ҳақида сўз боради. У 2 январда ишга туширилган.

Ҳисобот муаллифлари мустақил манбалардан ракетани ким ва қаердан учиргани ҳақида маълумот ололмади. Бироқ, Украина томонидан тақдим этилган ракетанинг парвоз йўли ҳақидаги маълумотлар “у Россия Федерацияси ҳудудидан учирилганидан далолат беради”.

Ҳисоботда айтилишича, агар КХДРдан Россияга ракеталар етказиб берилгани факти тасдиқланса, у ҳолда Шимолий Корея шу тариқа БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2006 йилда жорий этилган санкцияларни бузган хисобланади.

Ғарб оммавий ахборот воситалари Россия КХДР билан ҳарбий ҳамкорликни кескин ошириб, хусусан, Украинадаги жанговар зонада фойдаланиш учун Шимолий Корея снарядлари ва ракеталарини олгани ҳақида бир неча бор ёзган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.