Тожикистон президенти расмий ташриф билан Тошкентга келмоқда
Имомали Раҳмон икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар беради «Азия-Плюс» нашри Тожикистон президентининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
Президентнинг сафари 2-3 июнь кунларига мўлжалланган. Ташриф доирасида Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон олий раҳбарияти билан расмий учрашувлари режалаштирилган, бунинг натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳам мумкин, дея таъкидлайди матбуот хизмати.
Бўлажак учрашувлар кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Тожикистон ОАВлари Абдужаббор Раҳмонзодага таянган ҳолда президентнинг Тошкентга ташрифи доирасида ишбилармонлик учрашувлари, инвестицион форум, минтақавий илмий-амалий конференция ва бир қатор маданий тадбирлар ҳам режалаштирилганини таъкидламоқда.
Шарҳлар