ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Источник: RT

2022 йилнинг 2-4 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф доирасида Парламент, Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар, шунингдек, қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, улар давомида Ўзбекистоннинг ЙХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги ва икки томонлама Ўзбекистон-Полша муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Збигнев Раунинг Самарқанд шаҳрига ташрифи ҳам кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.