Трампнинг республикачилар орасидаги сўнгги рақиби АҚШ махсус хизматларидан ҳимоя сўради
AҚШдаги бўлғуси сайловларда Республикачилар партиясидан номзодликка даъвогар Никки Хейли Махфий хизматга мурожаат қилиб, уни ҳимоя қилишларини сўради. Бу унга республикачилар ичида номзодликка курашда собиқ президент Дональд Трампнинг сўнгги рақиби сифатида юборилган таҳдидлар билан боғлиқ. Бу ҳақда унинг ўзи The Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бизда кўп муаммолар бўлган”, – деди Жанубий Каролина собиқ губернатори ва AҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили. Унинг ишонч билдиришича, бу унга “зарур бўлган нарсаларни” амалга оширишда халал бермайди.
Таъкидланишича, Хейлини ҳимоя қилиш ҳақида сўров федерал инстанцияларга жўнатилган. Унинг сайловолди штабида эса янада қатъийроқ хавфсизлик чоралари Хейлининг сайлов кампанияси графигига қандай таъсир қилиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Гап айнан қандай таҳдидлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмади.
Шарҳлар