Тунда Чилонзордаги мебел цехида ёнғин содир бўлди

2024 йил 27 февраль куни соат 00:13 да Чилонзор тумани, Сугалли ота кўчасида жойлашган, ангар сифатида фойдаланиб келаётган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ёзмоқда.

«Ёнғинга соат 00:17 да  ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилди. Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб қилинган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган», – дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида халок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва ўринбосарлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ, туман ФВБ раҳбар ва ходимлари чиқишган», – дейилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.