Туркия Ўзбекистонга коронавирусга қарши 200 минг доза вакцина юборади
Туркия Ўзбекистонга коронавирусга қарши 200 000 доза Sinovac вакцинасини ҳамда 20 000 қути “Фавипиравир” препаратини юборади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби хабар беради.
Бу борадаги битимни Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир имзолаган.
«Келишувга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилган “Синовак” вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборади», – дейилади “Дунё” ахборот агентлигининг хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар