Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига раислик Озарбайжонга ўтди
Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига раислик Озарбайжонга ўтди. Бу ҳақдаги қарор Бокуда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси ХИИИ йиғилишида қабул қилинди, деб хабар бермоқда UzA.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси Раиси Нўмон Қуртулмуш раисликни Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровага топширди.
Бугун Боку шаҳрида ассамблеянинг 13-ялпи мажлиси доирасида парламентлар бош котибларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда тузилма доирасида парламент аппаратлари раҳбарлари ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар