Туркия «ТikTok»ни блокламоқчи

Фото: fox business

Туркияда «ТikTok» блокланиши мумкин. Бу ҳақда Туркия парламентининг Рақамли оммавий ахборот воситалари комиссияси раҳбари Ҳусайн Яйман NТV телеканали эфирида айтиб ўтган.

Ижтимоий тармоқниннг блокланиш эҳтимоли унинг Туркияда оилавий қадриятларга салбий таъсири билан боғлиқ.

«ТikTok АҚШда тақиқланган, биз бу тақиқга қаршимиз, аммо Туркияда вазият қонунчилик томонидан тақиқланиш даражасига етиши мумкин», — дея огоҳлантирди Яйман.

Бундан ташқари, у Х ижтимоий тармоғини юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун Туркияга ўз вакилини юборишга чақирган ва Туркиянинг сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган “троллар” хавфи ҳақида гапирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.