“Турон” мактаб театри танлови ўтказилади

ММТВ ахборот хизмати хабар беришича, ғолиб бўлган мактаб жамоаси хорижий мамлакатга таълим саёҳатига юборилади.

“Турон” мактаб театри” Республика танлови мактабларнинг 7-10-синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичда ташкил этилади.

➖ Туман (шаҳар) босқичи — 1-6 апрель кунлари;

➖ Ҳудудий босқич — 22 апрелдан 4 майгача;

➖ Республика босқичи — 2-5 июнь кунлари.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтса бўлади. Лойиҳанинг Низоми билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.