U23 футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларида қатнашади!

Сборная Узбекистана по футболу U23 впервые в своей истории сыграет на Олимпийских Играх!

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимда жамоамиз ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди, аммо Индонезия терма жамоаси футболчиси офсайд ҳолатида бўлгани учун у бекор қилинди.

68-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб ҳужум уюштирди ва у Норчаевнинг голи билан якунланди.

Иккинчи гол 86-дақиқада Жасурбек Жалолиддиновнинг жарима зарбасидан кейин киритилди. Индонезия терма жамоаси дарвозабони зарбани қайтарди, аммо тўп Абдуқодир Хусановга муваффақиятли қайтди, у боши билан зарба берди, бироқ тўп аввал дарвоза устунига тегди. Индонезиялик ҳимоячининг ноқулай ҳаракати натижасида тўп дарвозага кириб кетди.

Ушбу ғалаба терма жамоамизни иккинчи жуфтлик ғолиби Япония – Ироқ билан ўйнайдиган турнир финалига олиб чиқди.

Турнир финали 3 май куни соат 20:30 да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубогининг учта энг яхши жамоаси тўғридан-тўғри Олимпиадага йўл олади, тўртинчи жамоа эса Гвинея термаси билан плей-офф ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бугунги ғалаба эвазига Ўзбекистон терма жамоаси ўзига Олимпиада ўйинларида қатнашиш имкониятини таъминлади, чунки мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди ва автомат тарзда мусобақада кучли уч жамоадан жой олди. Демак, Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадага йўлланма олди, бу Ўзбекистон футболи учун муҳим ютуққа айланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.