Навоийда уч эгизак дунёга келди
3 июнь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 34 ёшли Х. Хамраева ва унинг турмуш ўртоғи А. Аҳмадовлар бир йўла 3 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида гўдакларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланди, дейилади хабарда. Кесарча усулда, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 2555, 2115 ва 2055 граммлик 3 нафар, бир нафар қиз ва икки нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг парвариши ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Таъкидланишича, бу жорий йил Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида уч нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир.
Шарҳлар