Уч нафар Ўзбекистон фуқароси Украина-Польша чегарасида ЙТҲга учради

Источник: УзА

Ўзбекистон Республикасининг уч фуқароси Ҳакимов Отабек Равшанбек ўғли (2001 йилда туғилган), Хусаинов Беҳзод Жамолиддин ўғли (2001 йилда туғилган) ва Солоҳиддинов Шерзод Шавкат ўғли (2001 йилда туғилган), Польша чегарасига кираверишда автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов маълум қилади.

«Даҳшатли фожиа натижасида Ҳакимов Отабек воқеа жойида вафот этди. Қолган икки ҳамюртимиз Львовдаги шаҳар касалхонасида»,дея қайд этади элчи.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси зудлик билан элчихона кўнгиллилари гуруҳи вакили, малакали шифокор Темурбек Юсуповни Львовга жўнатди. Унинг Львовга келиши бугун 5 март куни кутилмоқда.

«Ҳакимов Отабекнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда, жабрланган ватандошларнинг барча қариндошлари ва яқинларини ишонтириб айтамизки, элчихона уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жумладан, дори-дармонлар билан таъминлаш ва Украинанинг етакчи шифокорлари билан маслаҳатлашиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади», – дейилади хабарда.

Шунингдек элчихона О.Ҳакимовнинг жасадини халқимиз анъаналарига мувофиқ мумкин бўлган энг тез вақтда ўз Ватанига жўнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

«Шу билан бирга, биз бу масалани ҳал қилиш мамлакатда олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар ва оммавий эвакуация туфайли мураккаблашаётганини тушунишингизни сўраймиз», – дея қайд этади Курманов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.