АҚШ давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
АҚШда БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШни бирлаштирган “C5+1” учрашуви ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. Учрашувда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатнашди.
“Иқтисодий ҳамкорлик, сув ресурсларини бошқариш, барқарор қишлоқ хўжалиги, экологик чақириқларга қарши биргаликда курашиш минтақавий ҳамкорликда барқарорлик ва ўсишни таъминловчи асосий йўналишларидандир. Қарийб ўн йил аввал Самарқандда илк бор бошланган “C5+1” ташаббусининг изчил ривожланиши Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик йўлида биргаликдаги ҳаракатимизни намойиш этади”, — дейилади ташқи ишлар вазири хабарида.
Шарҳлар