Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 9 июль куни соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида, 43 ёшли (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина, 40 ёшли (эркак) А.А. бошқарувида бўлган яна бир Spark русумли автомашина ҳамда 22 ёшли (эркак) И.М. бошқарувида бўлган Honda русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
43 ёшли (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Spark йўловчиси 33 ёшли (аёл) С.Х. шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Шунингдек ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark ҳайдовчиси 43 ёшли (аёл) Д.У. ва Honda русумли автомашина йўловчиси 22 ёшли (аёл) М.Р.лар тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Шарҳлар