“Ҳудудгазтаъминот” Акциядорлик жамияти “Ўзбекистонда газ қаерга йўқоляпти?” мақоласига раддия берди
2022 йил 13 октябрь куни Anhor.uz сайтида “Ўзбекистонда газ қаерга йўқоляпти?” мақоласи эълон қилинганди. 2023 йил 17 июль куни “Ҳудудгазтаъминот” АЖдан таҳририятга “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддаси “Рад этиш ҳуқуқи”га асосан эълон қилинаётган расмий раддия келиб тушди.
Рақамли трансформация “Ҳудудгазтаъминот” АК фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш воситаси сифатида
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ 2019 йилда истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, шунингдек, “ишлаб чиқариш – газ тақсимлаш станцияси – туман (шаҳар) чегараси – маҳалла – истеъмолчи” схемаси бўйича барча газ таъминоти жараёнларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш мақсадида ташкил этилган.
Айни пайтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг талаблари асосида табиий газ реализация қилиниб, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖларига қарашли 374 та газ тақсимлаш шохобчаси ва 740 та ўлчов линияларида қабул қилинмоқда. Табиий газни ҳисобга олишни ажратиш учун аҳолига етказиб бериш 433 та ўлчов линиялари ва 307 та алоҳида саноат коллекторлари орқали амалга оширилиб, уларга 2 мингдан ортиқ йирик улгуржи истеъмолчилар, жумладан, газ қуйиш шохобчалари (АГТКС) уланган. Ҳар бир саноат коллекторига бир нечта улгуржи истеъмолчилар уланади, уларнинг сони баъзан 100 га етади. Шунингдек, улар газ истеъмоли устидан ўзини-ўзи назорат қилади. Саноат коллекторлари ва линияларида мутлақ газ босими 2 дан 8 Кгс/м2гача.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан газ таъминоти тармоқларидаги йўқотишларни кузатиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида бир вақтнинг ўзида катта участкалар кириш жойларига, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга назорат ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.
Шу тариқа, режалаштирилган 1872 та газни ҳисобга олиш асбобларнинг 1680 тадан ортиғи катта участкаларнинг кириш жойларига (МСГ) ўрнатилди. “Технопарк” масъулияти чекланган жамияти ва Италиянинг “Pietro Fiorentini S.p.A” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Газни ҳисобга олишни автоматлаштирилган бошқариш тизими” лойиҳаси доирасида жисмоний шахслар учун 3,8 миллион донадан ортиқ смарт ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёни якунланди. Айни пайтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 75,7 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчилари газ назоратини ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизим (ГНҲОАТ) кўмагида ҳисобга олиш асбобларини замонавийларига алмаштирган.
Ишлаб чиқариш занжирининг барча босқичларини автоматлаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖга аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар томонидан газ истеъмолининг ишончли ҳисобини алоҳида юритиш, шунингдек, абонентлар билан ўзаро ҳисоб-китобларда инсон омилини бартараф этиш имконини берди. ГНҲОАТ ҳисоблагичлари газ истеъмоли бўйича ҳақиқий кўрсаткичларни онлайн равишда узатади ва тизимда уларни бузиш ёки ўзгартириш мумкин эмас. Истеъмолчи (жисмоний шахс) шунингдек, www.hududgaz.uz веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги ва ҳисоблагич дисплейидаги маълумотларнинг ишончлилигини солиштириши мумкин.
Аҳоли учун смарт ҳисоблагич
Истеъмолчининг шахсий кабинети (жисмоний шахс)
Таъкидлаш жоизки, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ абонентлари бўлган йирик саноат корхоналари, газ қуйиш шохобчалари, иссиқлик таъминоти корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа юридик шахслар учун ҳам алоҳида шахсий кабинет тақдим этилган бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар истеъмол ҳажмини назорат қилиб боради ва уларни онлайн тартибда газ ўлчаш асбоблари кўрсаткичлари билан солиштиради.
Улгуржи истеъмолчининг шахсий кабинети (АГТКС)
Улгуржи истеъмолчилар учун табиий газни ҳисобга олиш узели
Айтиш жоизки, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш билан бирга, йўқотишларни камайтириш ва ўғирлик, газ тақсимлаш тармоқларига, жумладан, газ қуйиш шохобчаларига ноқонуний уланишнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун: 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, 1160 та газ қуйиш шохобчалари “Ҳудудгазтаъминот” АЖ абонентлари бўлиб , улардан 16 таси ўз фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатган. 834 та АГТКС 289 та алоҳида саноат коллекторлари орқали табиий газ олади. Жумладан, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги асосий йўллар бўйлаб “Ҳудудгазтаъминот” АЖ саноат коллекторларига уланган жами 171 та АГТКС мавжуд.
Улгуржи истеъмолчиларни улаш учун саноат коллектори
Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, ресурслардан оқилона фойдаланиш назоратга мувофиқлик назорати ходимлари томонидан амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 2020 йилда мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ушбу тизимни бутун бошқарув вертикали бўйлаб жорий этиб, уни зарур жиҳозлар ва малакали мутахассислар билан таъминлади. Бундан ташқари, корхона коррупцияга қарши бошқарув тизимининг ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлиги сертификатига эга.
Айни пайтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Тошкент шаҳрининг газ тақсимлаш тармоқларида газ оқимларини бошқариш учун сунъий интеллектни жорий этиш бўйича тажриба участкасини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу барча тоифадаги истеъмолчиларни табиий газ билан бир хилда таъминлаш имконини беради.
Аҳолига ва улгуржи истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газни тақсимлаш ҳамда сотиш жараёнлари ҳақида ишончли маълумот олиш учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖга исталган хоҳловчи ташриф буюриб, газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан танишиши мумкин.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати
Шарҳлар