Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади

Foto: gazeta.uz

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди.

Қонунга кўра, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;

тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.