Украина қуролли кучлари Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди

Фото: РБК

Константиновский шаҳар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Сергей Горбуновнинг маълум қилишича, 5 октябрь куни Украина ҳарбийлари Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширган.

“Қисман Константиновка шаҳри яқинига тушган. Баъзи вайроналар ҳам хусусий секторга тушиб, бир нечта уйларга зарар етказган. Яхшиямки, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ”, — деди у.

Гувоҳларнинг хабар беришича, самолёт бошқа Россия самолёти томонидан уриб туширилган. Россия расмийлари бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.