Украинада таҳсил олаётган талабалар соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўтказилади
Президент раислигида ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш мавзусида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар беради.
«Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз», — деди президент.
Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқийди. Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради. Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.
Шарҳлар