Украинага ракета ҳужуми натижасида 90 дан ортиқ киши жабрланди
Айни пайтда Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш давом этмоқда, тўрт киши ҳалок бўлган ва 92 киши яраланган.
“Ҳозирда Россиянинг навбатдаги зарбаси оқибатларини бартараф этиш давом этмоқда. Барча керакли хизматлар жалб қилинган. Украина давлат фавқулодда хизмати, коммунал хизматлар, энергетика, полициядан 500 дан ортиқ қутқарувчилар қутқариш ишларига жалб қилинган. Ҳозирда 92 киши жароҳат олгани маълум. Ҳаммага ёрдам кўрсатилмоқда. Афсуски, тўрт киши ҳалок бўлган. Оила ва яқинларига ҳамдардлик билдираман”, — деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Президентнинг таъкидлашича, учинчи кундирки, ҳаво ҳужумидан мудофаа аскарлари ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширмоқда: 31 декабрдан бери рус босқинчилари 170 га яқин «шаҳидлар» ва ўнлаб турли ракеталарни қўллаган.
Зеленский шунингдек, бу йил дунёда “ҳаво қалқонимизни янада мустаҳкамлаш ва Россияни қилган ишлари учун жавобгарликка тортиш учун ҳаётни қадрлайдиганлар” билан ишлаш давом этишини қўшимча қилади.
Шарҳлар