Украинани ҳимоя қилишда ҳалок бўлганларнинг оилаларига тўланадиган тўловлар 15 миллион гривнага кўтарилади
Вазирлар Маҳкамаси Украинани Россиядан ҳимоя қилишда ҳалок бўлган тинч аҳоли оилаларига 15 миллион гривнадан тўлашни қонун билан белгилашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “РБК-Украина” бош вазир Денис Шмигалнинг ҳукумат йиғилишидаги баёнотига таяниб хабар берди.
Лойиҳа 2022 йил 24 февралдан 25 мартгача Украинани мудофаа қилишда ҳарбий қисмлар билан бирга қатнашиш чоғида ҳалок бўлган тинч фуқароларнинг оилаларига 15 миллион гривнадан тўлашни назарда тутади. Бундан ташқари, кичикроқ миқдорни олганлар учун 15 миллион гривнагача қўшимча тўловни белгилаш таклиф қилинмоқда.
Шмйгалнинг таъкидлашича, кенг кўламли уруш бошланганидан бери кўплаб украиналиклар қўлига қурол олиб, тинч аҳоли сифатида давлатни ҳимоя қилган.
“Бундай ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари учун 1,9 миллион гривна миқдорида тўлов кўзда тутилган. Биз уни 15 миллион гривнага оширишни таклиф қиламиз ва буни тўғри ва адолатли деб ҳисоблаймиз”, — деди у.
Шарҳлар