Bo'limsiz
Украинанинг оккупация қилинган Горловка шаҳрида Россия армияси таркибида Ўзбекистон фуқаролари борлиги маълум бўлди
Украинанинг Донецк вилоятида ишғол қилинган Горловка шаҳрида Россия армияси бўлинмаларида Ўзбекистон фуқаролари борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг Бош штаби ҳисоботида сўз боради.
“Улар Мариуполга қурилиш ишларини бажариш учун келган. Етиб келгач, уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва оккупация қўшинлари таркибида кўнгилли сифатида ишғолчи кучлар сафига сафарбар қилинган”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонлик муҳожирлар Россия Қуролли кучлари сафига чақирилишдан ўзларини қандай ҳимоя қилишлари мумкинлиги ҳақида мутахассислар билан суҳбатлашган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар