Умумий овқатланиш корхоналари йил охиригача мулк солиғидан озод этилади
13 мингта умумий овқатланиш корхонаси 2021 йил охиригача ер солиғи ва мулк солиғидан озод этилади. Бу уларга 30 млрд сўмни ўз ихтиёрида қолдириш имконини беради. Бошқа солиқлар бўйича 35 млрд сўм миқдоридаги қарзларни тўлаш муддати ҳам шу йил охиригача узайтирилади, кредитларни узиш эса – кечиктирилади. Бу ҳақда тадбиркорлар билан учрашувда мамлакат президенти маълум қилди, деб ёзади UzNews.
Бундан ташқари, туристик компаниялар ва меҳмонхоналар 2 йилга туристик йиғимлардан озод этилади, бу уларга 150 млрд сўмни ўз ихтиёрида қолдириш имконини беради.
Президентнинг сўзларига кўра, бугун 5 мингга яқин тадбиркор ташқи савдо амалиётлари бўйича дебиторлик қарздорлигига эга.
Пандемия муносабати билан шу йил охиригача ушбу тадбиркорлардан ҳозир уларга қўйилган 6 трлн сўм миқдоридаги жарималарни ундириш тўхтатилади.
Шарҳлар