UNESCO Бухородаги вайронагарчиликлардан хавотир билдирди
2 март куни UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади Бухорода туристик марказ қуриш учун бинолар, тарихиё объектлар бутунлай бузиб ташланаётганига муносабат билдирди.
UNESCO ижтимоий тармоқларда лойиҳадан кўпчиликнинг норозилиги ортидан ўз хавотирини билдирди. Бундан ташқари, ташкилот идораси маҳаллий ҳокимият органлари Жаҳон мероси конвенцияси мажбуриятларини бажариши ҳамда олдиндан огоҳлантирмасдан ва баҳолашсиз ҳар қандай бузиш ва қурилиш лойиҳаларини “бажармайди” деган умидда қатор бузилишлар бўйича Жаҳон мероси қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилган.
“Боқий Бухоро” этнопарки қурилиши учун яна тўққизта бино бузилиши ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Бухорода “Боқий Бухоро” этнографик сайёҳлик маркази қурилиши учун бир қатор объектлар бузиб ташланиши бошланди: вилоят ҳокимлиги, санъат мактаби, “Бухоро Арена” спорт мажмуаси ва футбол стадиони шулар жумласидан. Аммо бузилиши керак бўлган бинолар рўйхати кенгроқ бўлиши мумкин, бу давлат харидлари портали маълумотларининг таҳлилидан келиб чиқади.
Шарҳлар