,

«Унинг тўхташ нияти йўқ» – Зеленский Путин ва Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди

Фото: РБК

Россия президенти Владимир Путин тинчланмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Вильнюсда Литва президенти Гитанас Науседа билан ўтказилган  матбуот анжуманида гапирди, деб ёзади Gazeta.ua.

“Унинг (Путин – таҳр.) тўхташ нияти йўқ. У бизни тўлиқ босиб олмоқчи. Баъзида ҳамкорларнинг Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш натижаси борасидаги, тезкор реакцияси борасидаги ноаниқлиги, Россия Федерациясига куч қўшади”, — дейди Зеленский.

Путин Украинани тўлиқ босиб олиш мақсади йўлида тўхташга тайёр эмас. Ғарб иттифоқчиларининг Украинага ёрдам бўйича ноаниқлиги ҳам, қатъиятсизлиги ҳам унга ишонч бағишлайди, дейди Зеленский.

“ Литва, Латвия, Эстония ва Молдова кейингилари бўлиши мумкин. Агар биз бардош бермасак, бу муқаррар. Яқинда Финляндия ҳақида, Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида гапира бошлашганини эшитдик. У (Путин – таҳр.) буни ҳаммамиз биргаликда тугатмагунимизча тугатмайди”, — деди президент.

Зеленский урушни «музлатиш» учун шериклари томонидан босим сезмаётганини айтди.

“Биринчидан, шериклар томонидан босим йўқ. Бизнинг ҳимоямизни тўхтатиш ҳақида. Мен жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши – демаган бўлардим. Чунки бу бизнинг мудофаамиз”, – деди президент.

“Низони музлатиш борасида босим йўқ. Ҳозирча йўқ. Турли овозлар бор, мен уларни медиада эшитдим, ўқиганман ва биламан. Турли овозлар ва турли муҳокамалар мавжуд. Ўйлайманки, ҳамкорларимиз бизга тегишли сигналларни беришга ҳали расман тайёр эмас. Ҳозирча мен уларни шахсан эшитмадим ”, – дейди Зеленский.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.