Урганч туманида «Ҳокимлик боғи» ташкил этилди

Урганч тумани ҳокимлиги томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида яратилган «Ҳокимлик боғи» ташкил этилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Урганч тумани ҳокими Гайрат Султанов раҳбарлигида, туман корхона ва ташкилот раҳбарлари, ободонлаштириш бўлими ходимлари, нуронийлар, ёшлар етакчилари билан биргаликда “Юқорижирмиз” маҳалласида “Ҳокимлик боғи” ташкил этилиб, мингга яқин 5 хил турдаги манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.