Ургут туманидаги кўприкни сел олиб кетгани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани Узунсой маҳалласидаги кўприкни сел олиб кетгани тўғрисида тарқалаётган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ушбу кўприк 1974 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, айни кунларда ҳудудларда кузатилаётган мавсумий ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган.
«Сойдан ҳеч қандай кучли сел оқими оқиб келмаган ва атрофдагиларга зарар етмаган», – дейди Ургут тумани матбуот хизмати.
Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан кўприкни қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига қисқа фурсатларда фойдаланишга топшириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шарҳлар