Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига бир қанча тақиқлар қўйилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1008-сон, 29.11.2024 й.) билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унда Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органланингр жанговар шайлигини ва хизмат фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсад қилинган.
Қонун билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Шарҳлар