Урушга қарши расм чизган мактаб ўқувчисининг отаси Алексей Москалев колониядан озод қилинди.
Россия армиясини «обрўсизлантириш» иши бўйича судланган Алексей Москалев қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақида СотаВисион хабар бермоқда.
2023-йил март ойи охирида Тула вилоятида яшовчи ёлғиз ота Москалев Одноклассникиъда Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолининг ўлдирилиши ҳақидаги постлари учун икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Алексейнинг қизи Маша мактабда урушга қарши расм чизганидан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари эътиборини Москалевнинг оиласига қаратди. Эркак ҳибсга олингандан сўнг, Маша 10 йилдан ортиқ вақт давомида кўрмаган онасига топширилган.
Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Москалевнинг иши янги судга юборилди, чунки унинг постларини психологик ва лингвистик экспертизадан ўтказган муаллифлар психология соҳасида маълумотга эга эмаслиги маълум бўлди.
Қайта текширувдан сўнг Тула вилоят суди Москалевнинг қамоқ муддатини икки ойга қисқартирди – у икки йил ўрнига бир йил-у 10 ойга колонияга ҳукм қилинди.
Шарҳлар