USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради
USAID администратори Саманта Пауэр 23-24 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради агентлик матбуот хизмати. У биринчи «С5+1» вазирлар йиғилишини ва «АҚШ ҳукуматининг минтақанинг мустақиллиги, суверенитети ва фаровонлигига содиқлиги» бўйича учрашув ўтказади.
“С5+1” мулоқоти 2015 йилдан буён Марказий Осиёнинг бешта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликнинг асосий платформаси бўлиб келмоқда.
Учрашув минтақавий алоқалар, савдо, иқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик, иқлим ва энергия ечимлари ҳамда ёшлар учун имкониятларга эътибор қаратган ҳолда Марказий Осиёда инклюзив, барқарор иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш бўйича аниқ ҳаракатлар учун ушбу платформани мустаҳкамлайди.
Шарҳлар