USAID Марказий Осиёнинг энергетика секторини мустаҳкамлаш учун 1,4 миллион долларлик ускуналар совға қилди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Тошкентдаги “Энергия” мувофиқлаштириш ва диспетчерлик марказига (МДМ) энергетика секторини бошқариш бўйича 1,4 миллион АҚШ долларлик илғор асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотни топширди.
Расмий топшириш маросимида МДМ “Энергия” диспетчерларига минтақадаги энергия режимини сақлаш учун долзарб маълумотларни намойиш қилиш имконини берадиган илғор технологиялар намойиш этилди.
Ушбу сармоялар тармоқ барқарорлигини таъминлаш ва минтақавий энергия савдоси имкониятларини кенгайтириш учун Марказий Осиёнинг электр энергияси оқимини бошқариш ҳамда назорат қилиш қобилиятини оширади. Шунингдек, у қайта тикланувчи энергия манбаларининг жадал интеграцияси ҳамда Марказий Осиёда электр энергияси ва қувватлар бозорини жорий этиш муносабати билан ортиб бораётган муаммоларга дуч келаётган минтақавий тизим оператори сифатида МДМ “Энергия” ишини модернизация қилади.
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Акмал Жуманазаров, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник, Ўзбекистондаги USAID миссияси директори жаноб Девид Хофман ва “Энергия” мувофиқлаштириш ва диспетчерлик маркази директори Ҳамидилла Шамсиев бошқа ва энергетика секторининг муҳим манфаатдор томонлари иштирок этган маросимни очиб бердилар.
Замонавий ва ҳаётий зарур асбоб-ускуналарни етказиб бериш USAIDнинг минтақавий энергетика лойиҳаси бўлган “Power Central Asiа” орқали амалга оширилиши мумкин. 39 миллион АҚШ долларни ташкил этган беш йиллик лойиҳа энергетика сектори фаолиятини яхшилаш, тоза энергияни ривожланишини жадаллаштириш, минтақавий алоқаларни кенгайтириш ва трансчегаравий энергия савдосини кенгайтириш орқали энергия хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини оширишга қаратилган. Ушбу лойиҳа орқали USAID тоза энергияга 2,2 миллиард АҚШ доллар сармоя киритди ва шу кунгача Марказий Осиё бўйлаб 2241 мегаватт тоза энергия қувватини ўрнатишга ҳисса қўшди.
Ускунанинг ўрнатилиши АҚШ ва Марказий Осиёнинг барча бешта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларининг қўшма фармонида баён этилган юқори даражадаги устувор вазифаларга мувофиқ ҳолда Ўзбекистон ва бутун минтақада янада мустаҳкам ва самарали энергетика ландшафтига эришиш йўлидаги муҳим қадамдир. Уларнинг қўшма қарорида таъкидланганидек, “USAID “Power Central Asia”, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари каби C5+1 дастурлари орқали минтақавий тоза энергия савдосининг иқтисодий фойдалари ва тоза иқтисодиёт келажаги очилади”.
Шарҳлар