USAID сил касаллигига қарши курашиш миллий дастури учун сунъий интеллект орқали ишлайдиган портатив рентген ускуналарни топширди

Источник: пресс-служба посольства США в Узбекистане

АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) бугун Тошкентда бўлиб ўтган сил касаллигига бағишланган халқаро конференция доирасида ташкил этилган маросимда Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси учун иккита “Delft Light” русумидаги ўта портатив замонавий рентген ускуналарини топширди. Ушбу рентген ускуналари сил бўйича скрининг хизматларидан йироқ ҳудудларда яшайдиган жамоаларни қамраб олиш ва аҳоли заиф қатламларининг саломатлигини яхшилаш имконини беради. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилади.

«Сил касаллигига қарши курашиш  – бу глобал устувор вазифа. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб касалликни бартараф этиш мажбуриятини бажаришда Соғлиқни сақлаш вазирлигини кўллаб-қувватлаётганидан фахрланади», – деди АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишлари вакили Пол Политис . «USAID АҚШ ҳукуматиниг бутун дунё бўйлаб сил касаллигига қарши курашишида етакчилик қилади ва кўп йиллардан бери Ўзбекистоннинг сил касаллигига қарши курашиш миллий дастурининг хамкори ҳисобланади».

Ўзбекистоннинг 2021-2026 йилларга мўлжалланган сил касаллигига қарши курашиш миллий дастури 2025 йилга бориб ушбу касаллик билан касалланиш даражасини 50 фоизга ва ўлим кўрсаткичини 75 фоизга камайтиришга қаратилган. Портатив рентген ускуналари силга скрининг ва ташхис қўйишда, шунингдек, бошқа касалликларни, жумладан саратоннинг баъзи турларини аниқлаш учун қўлланилади. Мазкур ускуналар аккумулятор батареялардан ҳам, қуёш энергиясидан ҳам қувват олган ҳолда ишлайди ва бир неча дақиқа давомида касалликни аниқлашга қодир. Ҳар бир ускунани рюкзакка жойлаб бўлади, у сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминот билан жиҳозланган ва кунига 200 тагача тасвир олишга қодир.

Рентген ускуналари Тошкент вилоятида синаб кўрилади. USAID тақдим этилган жиҳозларни оптимал равишда қўллашни таъминлаш мақсадида тренинглар ўтказишда ҳам кўмаклашади. Қўшимча ускуналарни Глобал жамғарма харид қилиб, улар бориш қийин бўлган жойларда аҳоли скрининги мақсадида ушбу инновацион технологиядан фойдаланиланишлари учун Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига тарқатилади.

USAID кўмаги билан ўтказилган туберкулёз бўйича халқаро конференция Ўзбекистон фтизиатрия хизматининг 100 йиллиги ҳамда фтизиатрия ва пульмонология марказининг 90 йиллигига бағишланди. Конференцияда Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашиш миллий дастурининг асосий босқичлари, жумладан унинг тарихи ва ютуқлари ҳам айтиб ўтилди.

USAID сил касаллигига қарши исботли аралашувлар миқёсини кенгайтириш йўли билан кўп дориларга чидамли силга қарши курашишнинг инновацион ва иқтисодий самарадор усулларини ишлаб чиқишда Ўзбекистоннинг силга қарши курашиш миллий дастурини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ушбу аралашувларда даволашнинг қисқартирилган схемаларини, янги препаратлар ва силга таҳлил учун ташхислашда самарадор технологияларни қўллаш назарда тутилади. Аввалроқ USAID лабораторияларга “GeneXpert” жиҳозларини етказиб бериб, силни ташхислаш сифатини оширишни қўллаб қувватлади, бу чора силни ташхислаш вақтини икки ҳафтадан тахминан икки соатгача қисқартириш имконини берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.