USAID Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказди

Источник: пресс-служба посольства США в Узбекистане

Бугун Қўшма Штатлар ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилади.

 «Биргаликда биз мамлакат бўйлаб муҳтожларга озиқ-овқат ёрдами тарқатилишининг 13-босқичини нишонламоқдамиз. Бу озиқ-овқат таъминоти Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизимини мустаҳкамлайди. У 100 га яқин соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги 35 мингдан ортиқ кишини қамраб олади», – деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит ўз нутқида.

Мазкур ёрдам 98 та соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасасига тарқатилиб, мамлакатдаги 35 минг нафар энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, хусусан, дори-дармонга чидамли сил касаллиги билан оғриган беморлар, узоқ муддатли парваришлаш муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва кексалар ва ногирон болаларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш муассасаларни қамраб олади.

2010 йилдан буён, USAIDнинг озиқ-овқат кўмагини бериш халқаро ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 4 миллион доллардан ортиқ 1425 тонна озиқ-овқат ёрдами Ўзбекистонга етказиб берилган. Беғараз ёрдам сифатида берилган бу озиқ-овқат маҳсулотлари Американинг нотижорат ташкилоти “Resource and Policy Exchange” томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда тарқатилади.

Ўзбекистонга яқинда келтирилган бу гуманитар ёрдам АҚШнинг соғлиқни сақлаш соҳасига киритган 122 миллион АҚШ доллардан зиёд узоқ муддатли сармоясининг давоми бўлиб, сўнгги 20 йил мобайнида берилган умумий ёрдам қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.