Ўқувчи қизларга мактабда рўмол ўрашга рухсат берилди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди. Унда миллий қадриятларни инобатга олган ҳолда, қизларга истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилди, деб ёзади UzNews нашри.
Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги ўқувчи қизларнинг мактабга ҳижобда боришлари мумкинлиги ҳақидаги саволларга муносабат билдириб, халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган мактабларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига кўра ўқувчилар белгиланган мактаб формасида келишлари шартлигини эслатганди.
Шарҳлар