UzAuto Motors компанияси Lacetti ва Labo автомобилларини етказиб бериш муддатларини икки ойга узайтирмоқда
UzAuto Motors компанияси 2021 йил октябрь-ноябрь ойларида етказиб берилишини кутаётган Chevrolet Lacetti ва Chevrolet Labo автомобилларини етказиб бериш муддатларини икки ойга узайтирмоқда.
«UzAuto Motors компаниясига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли, компания шартноманинг 3.1.1-бандини қўллашга ҳамда 3.1-бандда кўрсатилган Lacetti ва Labo автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур», – дейилади хабарда.
Компанияда “ушбу чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб, қабул қилинишига” умид қилишмоқда.
«Шунингдек, биз сизларни, яъни ҳурматли харидорларни, ўзингизнинг узоқ кутган автомобилингизни иложи борича тезроқ олишингиз учун қўлимиздан келган ҳаммасини қилишимизга ишонтиришни истардик», – дея хулоса қилади компаниядагилар.
Шарҳлар