Uzbekistan Airways Express рейсларида юк олиб ўтиш нормаси 23 кг гача оширилди
1 февралдан бошлаб барча «Uzbekistan Airways Express» авиарейсларида “тўлиқ эконом” форматида юк олиб ўтиш нормаси 23 кг/158 см гача (авиачипта харид қилинган санадан қатъи назар) оширилади, дея хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.
Авиакомпания маълумотларига кўра, илгари 1 ўрин юкни олиб ўтиш нормаси 15 кг/158 см ни ташкил қиларди. Ушбу авиарейсларда қўл юкини олиб ўтиш нормаси эса аввалгидай қолади – 5 кг/115 см гача.
Улашиш:
Шарҳлар