Uzbekistan Airways компаниясининг ходимлари одам савдоси қурбонларини таниб олишни ўрганади
Uzbekistan Airways авиакомпанияси АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳасининг иштирокчисига айланди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар беради.
Авиаташувчи одам савдосига қарши курашиш бўйича дастурларни амалга оширишда 25 йиллик жаҳон тажрибасига эга Winrock International ташкилоти билан меморандум имзолади.
Ҳамкорлик доирасида 2023 йилнинг биринчи чорагида Winrock International вакиллари Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг борткузатувчилари ва ходимлари учун уларнинг хавфсиз миграция соҳасидаги ўрни, одам савдосининг олдини олиш, муаммонинг белгиларини, қурбонларини аниқлаш ва унга қарши курашиш чоралари бўйича бир қатор тренинглар ўтказади.
Шарҳлар