Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати.
«11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да ҳаво кемасидаги йўловчи зўравонлик қилган. Шу туфайли Boeing 787 самолёти сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнмоқчи бўлган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилди», — дейилади хабарда.
HY102 рейснинг Тошкентга учиб келиши соат 13:00 га белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар