Ўзбекистонда сайёҳлар учун люкс поездлар қатнови йўлга қўйилди

Фото: казинформ

«Orient Silk Road Express» биринчи люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари орқали олиб ўтиб, Тошкентга етиб келганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Буюк ипак йўли» йўналиши бўйлаб саёҳат лойиҳаси Германиянинг «Lernidee Erlebnisreisen» ва Англиянинг «Golden Eagle Luxury Trains» сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Туристик чартер поездлари Австрия, Англия, Германия, Нидерландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади.

Жорий йилда 14 та туристик поезд Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланиши режа қилинган. Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.